Министерство Финансов Республики УзбекистанМинистерство Финансов Республики Узбекистан
Государственный Налоговый КомитетГосударственный Налоговый Комитет
Министерство Экономики Республики УзбекистанМинистерство Экономики Республики Узбекистан
Учебный центр Министерства ФинансовУчебный центр Министерства Финансов


Все партнеры

Пресса о нас

Ўзбекистон Бюджет Кодекси лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди

Манба: Mezon.Uz

Режага мувофиқ, Бюджет Кодекси 2014 йили кучга кириши лозим.

Шу йил 12 август куни Тошкентдаги “Пойтахт” бизнес марказида Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг лойиҳасининг муҳокамаси тақдимоти ўтказилди. Бюджет Кодексининг лойиҳаси устида қатор мутахассислар ва мустақил экспертлардан иборат идоралараро ишчи гуруҳ 2 йил давомида иш олиб борди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, мамлакатнинг асосий вазирликлари ва идоралари, хусусан Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг 40 яқин вакиллари, шунингдек Ўзбекистонда аккредитацияланган бир қанча халқаро ва донорлик ташкилотлари, жумладан БМТ Тараққиёт Дастури, ХВФ, Жаҳон банки, ОТБ, Ислом Тарақққиёт банки, Европа Иттифоқининг делегацияси, Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги, ЮСАИД, ГИЦ, Швейцария Ҳамкорлик бюроси, шунингдек АДЕТЕФ (Франция) ва ТИКА (Туркия) раҳбарлари ҳамда вакиллари қатнашдилар.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад, Бюджет Кодексининг лойиҳасини ҳҳамкорлик ққилаётган халқаро ташкилотларига таништириш, унинг асосий қоидалари ва янгиликлари халқаро нормалар ва стандартларга ққанчалик мувофиқлигини муҳокама ққилишдан иборат бўлди.

Кейинги 10 йил мобайнида Ўзбекистон Республикасининг ҳукумати ўзининг ижтимоий-иқтисодий сиёсатини муваффақиятли амалга ошириш мақсадида донорлик ташкилотлари билан яқин ҳҳамкорликда давлат молиясини бошқариш тизимини ислоҳҳ ққилмоқда. Учрашувда тақдим этиладиган Бюджет Кодексининг лойиҳаси ана шу муваффақиятли ҳамкорликнинг яна бир натижасидир.

Бюджет Кодекси – мамлакат бюджет тизимининг асослари, унинг тузилиши, тамойиллари, ҳуқуқий муносабатлари, бюджет жараёни ва бюджетлараро муносабатларнинг асослари белгилаб қўйилган қонун ҳужжатидир. У мамлакатнинг шу соҳадаги асосий қонунларини, жумладан “Бюджет тизими тўғрисида”ги ва “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги Қонунларни ўзида бирлаштирган, унда турли қонуности ҳужжатларида кўзда тутилган нормалар ва қоидалар тизимга солинган ҳамда мувофиқлаштирилган, бюджет қонунчилигида қўлланиладиган аниқ тушунчалар ва таърифлар берилган, янги усуллар ва воситаларни бюджет жараёнига жорий этиш, шунингдек халқаро стандартлар ва нормаларга мослашиш учун замин яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари жаноб Баҳром Юсупов ўзининг қутлов нутқида таъкидлаб ўтганидек,– Бюджет кодекси барча манфаатдор томонларни бюджет тизими ва бюджет жараёни ҳақида тўкис ва ишончли ахборот билан таъминламоғи лозим. Бу эса, Давлат бюджетини ишлаб чиқиш ва ижро этиш билан шуғуланаётган Ҳукумат учунгина эмас, Олий Мажлис, маҳаллий ҳокимият органлари, бюджет ташкилотлари ва барча фуқаролар учун ҳам муҳимдир. Сабаби, регионлар учун – Бюджет кодекси ресурсларни қайта тақсимлаш ва уларнинг даромад олиш борасидаги салоҳиятини мустаҳкамлашнинг барқарор ҳамда самарали механизмини таъминлаши керак. Бюджет ташкилотлари учун бу, бюджетларни тузиш ва ижро этишнинг ҳамда ўз олдиларига қўйилган вазифаларни бажаришларининг лўнда ва аниқ қоидаларидир. Бюджет кодекси қабул қилиниши фуқаролар учун шу сабабли ҳам муҳимки, бугун Давлат бюджетининг деярли 60% – бу ижтимоий соҳага йўналтирилган бюджет. Булар – таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза соҳаларига йўналтирилган харажатлар. Тегишлича, агар қонунчилик давлат бюджети ижро этилиши ва бу ижро назорат қилинишининг пухта процедураларини таъминласа, у ҳолда соғлиқни сақлаш ва таълим соҳалари хизматидан фойдаланишда ҳамма учун тенг шарт-шароит яратиш, аҳолининг ночор гуруҳларини қўллаб-қувватлаш ҳамда давлатнинг бошқа ижтимоий мажбуриятларини самарали бажариш мумкин бўлади.

– Давлат сиёсатининг асосий воситаларидан бири – давлат бюджетини тартибга солувчи Бюджет кодекси ишлаб чиқилганлиги ғоят катта аҳамиятга эга,– деди ўз нутқида БМТнинг доимий мувофиқлаштирувчиси ва БМТ Тараккиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Стефан Приснер.

Таъкидлаш зарурки, Бюджет Кодекси бюджет тизимини қуришнинг янги тамойилларини, жумладан бюджет жараёнини натижага йўналтирилганлиги, самарадорлиги ва шаффофлиги тамойилларини жорий этади.

Бюджет маблағларини режалаштириш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида, Бюджет Кодексида натижага йўналтирилган бюджетлаштириш моделларидан бири сифатида дастурий бюджетлаштириш элементлари жорий этилган. Бюджетдан маблағ олувчи вазирликлар бюджетни режалаштираётганда бюджет буюртманомаси билан бирга Стратегик ривожланиш режаси (уч йилга), ҳаражат мажбуриятлари реестри ва бошқаларни тақдим этишлари кўзда тутилган. Ушбу янгиликлар бюджет харажатлари бюджетдан маблағ олувчи вазирликлар фаолиятининг натижалари билан алоқадорликда режалаштирилишини таъминлайди.

Бюджетни ўртача мудатга режалаштириш принципларини жорий этиш учун асос яратилмоқда. Бу эса, бюджетни бир йилдан ортиқ муддатга тузиш тўғрисидаги нормада кўзда тутилган.

2012 йилда халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилиб, тасдиқланиб, кучга киритилган янги Бюджет Классификацияси Бюджет Кодексининг муҳим нормаси бўлди. Бюджет Кодексининг қоидаларида Молия вазирлигига давлат сектори учун молиявий ҳисобот халқаро стандартларига мувофиқлаштирилган бухгалтерия ҳисоби стандартларини давлат секторида жорий этиш ваколати ҳам берилган.

Шунингдек, давлат бюджетининг ижроси ҳақидаги, ҳамда давлатга тегишли мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармалар тақдим этган ҳисоботлар уларни Олий Мажлис қабул қилганидан кейин оммавий ахборот воситаларида ва Молия вазирлигининг сайтида эълон қилиш тўғрисидаги талабни қўяди.

Юқорида айтиб ўтилган барча ўзгаришлар, янгиликлар халқаро тажрибани ўрганиш асосида таклиф қилинган ҳамда бюджет жараёни ва бюджет тизимининг самарадорлиги ва шаффофлигини янада оширишга қаратилган.

Бюджет Кодексининг лойиҳасини тайёрлаш жараёнида БМТ Тараққиёт Дастури хамда Молия вазирлигининг “Ўзбекистонда бюджет тизими ислоҳоти” қўшма лойиҳасини амалга ошириш доирасида Олий Мажлис депутатлари, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, маҳаллий ҳокимият органларининг вакилларини, шунингдек мустақил экспертларни жалб этган ҳолда Концепцияни ва ҳужжатнинг лойиҳасини кенг муҳокама қилишга бағишланган тадбирлар ташкил этилди.

Бюджет кодексининг лойиҳасини тайёрлашга жалб этилган экспертларнинг салоҳиятини ошириш мақсадида, Лойиҳа кўмагида халқаро экспертларни жалб этиб, бюджетни режалаштириш ва ижро этиш масалаларига янгича ёндашувлар бўйича семинарлар, шунингдек ўқув сафарлари ташкил қилинди.

Возврат к списку

Видеогалерея

Предстоящие события

Бизнес-центр «Пойтахт», конференц-зал «Кызылкум Голд», 04.12.2017-04.12.2017
Круглый стол по обсуждению Концепции подготовки и публикации бюджета для граждан
Бизнес-центр «Пойтахт», конференц-зал «Учкудук», 14.11.2017-14.11.2017
Научно-практическая конференция «Проблемы и возможности дальнейшего совершенствования системы управления государственными финансами в Узбекистане»
Казначейство Министерства Финансов Республики Узбекистан, 25.10.2017-25.10.2017
Семинар «Внедрение внутреннего аудита и взаимодействие органов государственного финансового контроля в Узбекистане»
Бизнес-центр «Пойтахт», конференц-зал «Учкудук», 27.11.2015-27.11.2015
Круглый стол по результатам апробации Бюджетного кодекса Республики Узбекистан